Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон, Қозоғистон, РФ ва Тожикистон республикалари “Чануб-2016” махсус операциясини ўтказишди
Қирғизистон, Қозоғистон, РФ ва Тожикистон чегарачилари ҳамкорликда “Чануб-2016” операциясини ўтказишди. Операция давомида қурол-яроғ, ҳарбий анжомлар олиб қўйилди, шунингдек террорчиликка алоқадор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида қирғиз чегара кучлари маълумотига асосланиб, ТАСС хабар берди.
“Махсус "Чануб-2016" опреацияси мамлакатларнинг ташқи чегараларида ноқонуний трансчегаравий жиноий фаолиятни олдини олиш мақсадида уч босқичда ўтказилди”, - дейилади хабарда. Операцияга тўрт давлатнинг чегарачиларидан ташқари шу мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам жалб қилинди.
"Чануб-2016" операцияси ўтказилган уч ҳафта ичида давлат чегара тартибини бузганлик учун 28 киши қўлга олинди, 56 та қурол-яроғ ва ҳарбий анжомлар олиб қўйилди, шунингдек экстремистик ва террорчилик фаолиятига алоқадор 15 нафар шахс ва 50 нафар қидирувда бўлган кишилар ушланди.
Қирғиз чегара кучларининг маълум қилишича, мамлакат вакиллари махсус операция чоғида “ўз олдиларига қўйилган вазифани тўлиқ бажаришган”.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
07:25 / 19.01.2026