Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
Ўзбекистон ҳудудига кирган Чўнғара ва Тош-Тобо қишлоқлари Қирғизистон таркибига ўтказилган. Ушбу қишлоқларда 2,5 мингга яқин аҳоли яшайди ва уларнинг аксарияти этник қирғизлар ҳисобланади. Ўз навбатида, Қирғизистон томони Ўзбекистонга чегара ҳудудидан тенг миқдорда ер участкаларини беради.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилиш жараёни доирасида айрим ер участкаларини ўзаро алмашди алмашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алағозов маълум қилди.
Қайд этилишича, аввал Ўзбекистон ҳудудига кирган Чўнғара ва Тош-Тобо қишлоқлари Қирғизистон таркибига ўтказилган. Ушбу қишлоқларда 2,5 мингга яқин аҳоли яшайди ва уларнинг аксарияти этник қирғизлардир.
Ўз навбатида, Қирғизистон томони Ўзбекистонга чегара ҳудудидан тенг миқдорда ер участкаларини беради. Айнан қайси ҳудудлар назарда тутилаётгани очиқланмаган.
Шунингдек, Сай ва Таян қишлоқлари ўртасида янги автомобиль йўли қурилиши учун томонлар умумий майдони 236 гектар бўлган ер участкаларини ҳам алмашган. Бу йўл Боткен вилояти аҳолиси учун Айдаркендан Боткенгача масофани 225 кмдан тахминан 55 кмгача қисқартириши кутиляпти.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026