Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон полицияси давлат тўнтаришига чақирган партия етакчисини қўлга олди
Покистон ҳуқуқ-тартибот идоралари "Олға, Покистон!" сиёсий ҳаракати раҳбари Миан Воҳидни ҳибсга олди. У, мамлакат қуролли кучларини Ислом республикасининг конституцион ҳукуматини ағдариб, ҳокимиятни қўлга олишга чақирган. Бу ҳақда, республика ИИВга таянган ҳолда Dawn газетаси ёзмоқда.
Покистон ҳуқуқ органлари Воҳидни давлат тўнтаришини ташкил этишга уринганликда айбламоқда. Гап шундаки, 13 июль куни "Олға, Покистон!" партияси фаоллари Исломобод, Карачи, Лаҳор, Равалпинди, Пешавор ва бошқа йирик шаҳарларда мамлакатнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Рахил Шариф (Покистон армиясининг энг юқори мулозими)ни бош вазир Наваз Шарифни ағдариб, давлат ҳокимиятини қўлга олишга ундовчи шиорларни ёпиштирган эди.
Мавжуд маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда Исломобод чеккасидаги меҳмонхоналардан бирида яшириниб юрган Миан Воҳид ҳам қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026