Шанхайда самолёт кўприкка қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди
Шанхайда гидросамолётнинг кўприкка қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Shanghai Daily маҳаллий газетаси хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 12:15да Cessna 208B гидросамолётининг Шанхайдаги Цзиньшань ҳудуди соҳилларидан парвозни амалга оширганидан 10 дақиқа ўтиб содир бўлган. У Чжоушань шаҳри томон йўл олган бўлган. Бу самолётнинг илк синов парвози ҳисобланган.
Маълумотларга кўра, самолёт бортида 10 киши бўлган, уларнинг орасида икки нафар учувчи, маҳаллий телевидение мухбири ва оператор бўлган. Воқеа содир бўлган жойга етиб келган қутқарувчилар жабрланганларни самолётдан олиб чиқишган, бироқ улардан 5 нафари олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Самолётнинг қулашига техник носозликлар сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023
«Самолётга чақмоқ текканда онам ҳаммаси тамом деганди» — авиаҳалокатдан сўнг 3 минг метрдан қулаган қиз қандай тирик қолганди?
13:37 / 06.05.2023