Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниццадаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган кишилар бугун суд олдида жавобгарликка тортилади
Ниццадаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган 5 киши 21 июль, пайшанба куни суд олдида жавоб беради. Бу ҳақида France Press маълум қилди.
Манбага кўра, бу ерда гап террорчига алоқаси бўлган 4 нафар эркак ва 1 аёл ҳақида бормоқда. Француз разведкаси қўлга олинганларнинг бирортаси ҳақида маълумотга эга бўлмаганлиги таъкидланмоқда. Судда уларга қарши айблов қўйилиши мумкин. Прокуратуранинг маълум қилишича, "кун давомида" уларга қарши суд тергови амалга оширилади.
Бир ҳафта илгари юк машина ҳайдовчиси Ниццадаги майдонга мушакларни томоша қилишга тўпланган халқ устига бостириб келган. Ҳужум натижасида 84 нафар киши ҳалок бўлган. Терактни асли тунислик бўлган Ницца фуқароси 31 ёшли Муҳаммад Буҳлел амалга оширганлиги маълум бўлган. Мазкур теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз бўйнига олган.
Маълумотларга кўра, ушбу теракт юзасидан дастлаб 7 киши қўлга олинган, террорчининг турмуш ўртоғи полиция томонидан қўйиб юборилган, яна бир киши тергов доирасида озод қилинган.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026