Лос-Анжелесдаги ёнғинни ўчиришга чоғланган 900 ўт ўчирувчи икки кун ичида унинг 10 фоизини ўчиришга муваффақ бўлди
АҚШнинг Лос-Анжелес шимолида юзбераётган ёнғинлар сабаб кўчирилган хонадонлар сони 1,5 мингга етди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” хабар бермоқда.
Аввал 300 хонадон кўчирилгани ҳақида айтилган эди.
Ҳукумат маълумотига кўра, ёнғин 8 минг гектардан зиёд ерни қуршаб олган. Ёнғинга қарши курашиш мақсадида измида вертолётлар бириктирилган 900 нафар ўт ўчириш хизмати ходимлари бириктирилган. Ҳозиргача ёнғиннинг 10 фоизи ўчирилган холос.
"Бу бир йўналишда содир бўлаётган ёнғин эмас, шамол унинг йўналишини ўзгартириб, турли жойларга олов кетишига сабаббўлмоқда. Олов истаган ишини қилмоқда", — деди АҚШ ёнғин хизмати вакили Натан Жуди.
Қутқарувчилар бир уйнинг ичидан куйган жасадни олиб чиқишган, аммо марҳум айнан нимадан ўлганлигига ойдинлик киритилмаган.
Лос-Анжелеснинг шимоли-ғарбидаги ёнғин 22 июлдан бери давом этмоқда.