Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еревандаги тартибсизликлар туфайли 165 киши қўлга олинди
Фото: Sputnik
Арманистон пойтахтидаги Сари Тах туманида ва Хоренаци кўчасида полиция ходимлари 165 кишини қўлга олишди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.
Куни кеча исёнчилар жангари гуруҳ эгаллаб олган патруль-тафтиш хизмати (ПТХ) полки биноси ёнидаги полиция тўсиғини бузиб киришга ҳаракат қилишди. Полиция тутундан фойдаланиб, оломонни тўхтатди. Тўқнашувларда тахминан 60 киши жабрланди.
ПТХ полкининг биноси 17 июлдан бери президент Серж Саргсяннинг истеъфосини ҳамда "Таъсис парламенти" радикал мухолифат ташкилоти етакчиси Жирайр Сефилянни озод қилишни талаб қилаётган жангарилар қўлида. Улар 27 июлдан бери тиббий ходимлар жамоасини гаровга олишган. Полиция қуршаб олган ҳудудда мунтазам равишда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:52 / 19.01.2026
БААда Шайх Зайд мукофоти совриндорлари тақдирланди
20:54 / 12.01.2026
Арманистон ТИВ тарғиботчи Соловёв баёнотлари туфайли Россия элчисини чақиртирди
09:45 / 30.12.2025
Арманистон ва Туркия визавий тартибни қисман соддалаштирди
19:09 / 16.12.2025