Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон президентига кўра, Арманистондаги сайлов натижалари – Пашиняннинг ички ва ташқи сиёсатига, жумладан Жанубий Кавказда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига арман халқининг ишончи юқори эканини тасдиқлаган. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайиб боришига ишонч билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинянга унинг “Ватандошлик келишуви” партияси парламент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.
“Сайлов натижалари арман халқининг сизнинг ички ва ташқи сиёсатингизга, жумладан, Жанубий Кавказда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларингизга бўлган юксак ишончининг амалий тасдиғидир.
Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада кенгайтира оламиз”, – дейилади хатда.
Ўзбекистон етакчиси Арманистон раҳбарига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар, дўст Арманистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.
Мавзуга оид
10:45
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026