Жаҳон | 11:18 / 04.08.2016
10176
1 дақиқада ўқилади
Трамп: «ИШИД Клинтонни мукофотлаши керак»
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўз рақиби демократ Ҳиллари Клинтонни яна бир бор ИШИДни ташкил қилишда айблади. Трампнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Барак Обама Клинтонни давлат котиби этиб тайинлаганидан "афсусланиши" керак. Ҳиллари Клинтон ушбу лавозимда 2009-2013 йиллар фаолият юритган.
«Клинтон олиб борган сиёсат ИШИДни юзага келтирган», - дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС агентлиги.
Миллиардернинг айтишича, собиқ давлат котибининг Яқин Шарқда олиб борган сиёсати у ерда турли гуруҳларнинг вужудга келишига сабаб бўлган.
«Ҳиллари Клинтон ИШИД томонидан мукофотланмоғи даркор», - дея қўшимча қилган миллиардер.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024