Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти Уэльс тоғларида фавқулодда қўнишни амалга оширди
Буюк Британия кироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти Уэльснинг тоғли ҳудудида қаттиқ қўнишни амалга оширди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Шимолий Уэльс полициясида маълум қилинишича, фавқулодда хизматлар Уэльснинг энг баланд нуқтаси ҳисобланадиган Сноудон тоғи ёнидаги Аран чўққиси ёнида юз берган воқеа жойига етиб келган.
Таъкидланишича, Сноудон тоғи ёнида осмонга қора тутун кўтарилган, чунки вертолёт қўнгандан кейин ёниб кетган. Вертолётнинг фавқулодда қўнишига техник носозликлар сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, вертолёт бортида 4 киши бўлган, уларнинг барчаси тирик қолган.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026