Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
Якшанба куни қиролликнинг нефт гиганти «Aramco» компаниясига қарашли вертолёт Форс кўрфази соҳилидаги Рас-Танура шаҳрида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида бортдагиларнинг барчаси — 14 киши ҳалок бўлган.
28 июнь куни Саудия Арабистонининг нефть гиганти «Aramco» компаниясига қарашли вертолёт Форс кўрфази соҳилида — Ҳўрмуз бўғзидан ғарбда жойлашган Рас-Танура шаҳрида қулаб тушди. Саудия давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида бортдагиларнинг барчаси — қиролликнинг 14 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
«Тегишли органлар ҳалокат сабабларини аниқлаш учун тўлиқ тергов бошлади», дея қўшимча қилди давлат ахборот агентлиги. «Aramco» халқаро ОАВлар сўровларига жавоб бермаган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 6:00 да юз берган, давлат ахборот агентлиги ҳам бошқа тафсилотларни очиқламади.
Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Рас-Танура шаҳрида «Aramco»нинг йирик нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган бўлиб, у Яқин Шарқдаги энг йирик заводлардан биридир.
Reutersʼга кўра, «Aramco» деярли тўрт ойлик танаффусдан кейин 26 июнь куни Рас-Танура терминалида хом нефть юклашни қайта тиклаган эди.
Дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси бўлган Саудия Арабистони Яқин Шарқда келишув умидлари пайдо бўлгач — нефть ва газ қазиб олиш ҳамда экспорт қилишни кўпайтирган, сўнг юкларни тезроқ ташиш ҳаракатига қўшилди.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
08:44 / 07.07.2026
Дунёдаги энг тезкор вертолётлар: етти рекордчи рўйхати
19:38 / 22.06.2026