Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Delta Airlines 9 августдаги деярли 250та рейсни бекор қилди
Архив сурат / avia.pro
Американинг Delta Airlines авиакомпанияси 9 август, сешанба куни тизимдаги носозликларни бартараф этишга доир таъмирлаш ишлари туфайли тахминан 250та рейсни бекор қилди. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.
"Delta авиакомпанияси тизим фаолиятини қайта тиклаш ишлари тугагунга қадар 250та рейсини бекор қилади", - дейилади хабарда.
8 август куни Delta Airlines авиакомпаниясининг компьютер тизимида узилиш содир бўлди. Бунга Атлантада электр қувватининг кетиб қолганлиги сабаб сифатида келтирилди. Йўловчи ташувчи 8 август куни бутун дунё бўйлаб деярли мингта рейсини бекор қилган.
Рейсларнинг бекор қилинганлиги ва ушланиб қолинганлиги учун Delta Airlines барча йўловчиларига авиакомпания рейслар тўловида қўллаш мумкин бўлган 200 долларлик ваучерларни ваъда қилди.
Мавзуга оид
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
20:36 / 30.12.2025