Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
Ноқулай об-ҳаво (кучли қор ёғиши) туфайли Андижон ва Наманган йўналишидаги айрим рейслар хавфсизлик нуқтайи назаридан Ўш, Самарқанд ва Тошкентдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Кейинчалик Наманган халқаро аэропорти одатий режимда ишлаётгани маълум қилинди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фарғона водийсида кузатилган кучли қор ёғиши сабаб бир нечта авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Маълум қилинишича, S7 Airlines’нинг Иркутск—Андижон йўналишидаги S76311 рейси экипажи Ўшдаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган (маҳаллий вақт билан 00:01 да қўнган).
Air Samarkand’нинг Жидда—Наманган йўналишидаги 9С5010 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган (маҳаллий вақт билан 00:27 да қўнган). Шунингдек, Ural Airlines’нинг Екатеринбург—Наманган йўналишидаги U62963 рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган (маҳаллий вақт билан 00:40 да қўнган).
Uzbekistan Airways’нинг Самара—Наманган йўналишидаги HY9806 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналишни ўзгартирган (маҳаллий вақт билан 04:11 да қўнган). FlyOne авиакомпаниясининг Мадина—Наманган йўналишидаги 7Q4452 рейси ҳам Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилган (маҳаллий вақт билан 06:05 да қўнган).
Ҳозирги вақтда Наманган халқаро аэропорти одатий режимда ишлаётгани қайд этилди.
Мавзуга оид
09:18
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
11:39 / 21.01.2026
Ўзбекистонда қор, кучли шамол ва совуқ об-ҳаво кутилмоқда
12:24 / 20.01.2026