Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Туркия "Турк оқими" газ қувури ва "Аккую" АЭСи қурилишини тиклашга келишиб олди
Архив сурат / Livejournal
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан бирга берган матбуот-анжуманида Анқара "Турк оқими" газ қувури ва "Аккую" АЭСи қурилиши лойиҳаларини тиклаш бўйича ижобий қарор қабул қилганини айтди.
"Биз энергетика соҳасида йирик қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик. Улар устидаги ишларнинг давом эттирилиши аниқ сиёсий қарорларни ҳам талаб қилади. Биз аввал бир қатор йирик лойиҳалар бўйича гапирган муайян қарорлар турк томонидан қабул қилинди, мисол учун, "Аккую" АЭСи ва "Турк оқими" газ қувури қурилиши бўйича", деб айтди Путин.
Ўз навбатида Эрдўған Туркия "Аккую" АЭСи лойиҳасига стратегик инвестиция мақомининг берилишини айтди.
"Биз "Аккую" лойиҳасига стратегик инвестиция мақомини беришга тайёрмиз, бу масала бўйича келишиб олдик", деб айтди Эрдўған.
Мавзуга оид
08:27 / 06.03.2026
Путин ҳарбийлар учун Telegramʼдан фойдаланиш хавфли эканини айтди
09:42 / 05.03.2026
Путин Венгрия ТИВ раҳбари Сийяртога икки ҳарбий асирни топширди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
11:57 / 24.02.2026