Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳрида олтинкўллик миришкорларнинг байрам олди ярмаркаси иш бошлади
Юртимизда яқинлашиб келаётган энг азиз айём – Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрибди. Қутлуғ кунлар арафасида шаҳар аҳолисини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрида “Она ер саховати” ярмаркалари иш бошлади.
Олтинкўл туман миришкорлари шаҳарнинг 1 кичик даҳасида ана шундай ярмарка ташкил этиб, шаҳарликларга ўзлари етиштирган полиз, сабзовот, балиқ ва гўшт сингариг қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқдалар.
– Савдо шахобчаларимизда деҳқонларимиз томонидан тақдим қилинган сара қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотилмоқда, – дейди Олтинкўл туман ҳокимлиги вакили Шоятбек Эргашев. Байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида маҳсулотларимиз бозордагига нисбатан арзон нархларда сотилмоқда. Яратилган бундай қулайликдан шаҳар аҳолиси беҳад мамнун бўлаётир.
Ташкил этилган ярмаркага вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюриб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди ва улар учун савдо шахобчаларида яратилган шароитлар билан танишди.







Матн ва суратлар муаллифи: Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон
Мавзуга оид
14:04
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026