Иқтисодиёт | 13:56 / 17.08.2016
21916
1 дақиқада ўқилади

Август ойининг қиймати паст валютаси номи маълум қилинди

Мўғулистон миллий валютага таъсир ўтказган иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Мамлакат пул бирлиги бўлмиш тугрик Bloomberg экспертлари хулосасига кўра, август ойининг энг ёмон пул бирлиги сифатида қайд этилган. Экспертлар 154 мамлакатнинг пул бирлигини муҳокамадан ўтказишган. Қиймат бўйича тугрик бир ой ичида бошқа валюталарга нисбатан 7,8 фоиз пасайган. 

16 август ҳолатига кўра, тугрик 1993 йил пасайиш рекордини янгилаган. Унинг қиймати бир АҚШ долларига 2,243.50 тугрик тўғри келяпти. Йил бошидан бери валюта қиймати  11 фоизга пасайган.

Мўғулистондаги кенг кўламли иқтисодий инқирозга сабаб энергия нархларининг тушиши, Хитойдаги иқтисодий инқироз, хориж инвестиция кўрсаткичининг тушиб кетиши ва мамлакат ҳукуматининг изчиллашмаган сиёсат олиб бориши билан изоҳланмоқда.

Мавзуга оид