Спорт | 23:57 / 17.08.2016
7464
1 дақиқада ўқилади

Контенинг собиқ ёрдамчиси «Спартак»ка бош мураббий бўлди

«Спартак» жамоаси директорлар кенгаши Массимо Каррерани жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлаш қарорига келишди.

52 ёшли италиялик мутахассис 2016 йилнинг июлида клуб тизимида иш бошлаганди. 5 август куни Дмитрий Аленичев истеъфога чиқарилгач, бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Хабар қилинишича, Каррера раҳбарият билан "1+2" шаклида шартнома тузган.

Бундан олдинроқ, «Спартак» «Ростов» мураббийи Қурбон Бердиев билан келиша олмагани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Каррера  Россияга келишдан олдин Италия терма жамоасида ҳамда «Ювентус»да Антонио Контега ёрдамчилик қилган.

Мавзуга оид