Антонио Конте Англияга қайтди
«Тоттенҳэм» клуби Антонио Конте бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди.
Лондон клуби раҳбарияти ва италиялик мутахассис ўртасида бир йилга узайтириш шарти билан 2023 йилга қадар келишувга эришилган. Конте пайшанба куни Конференциялар лигаси доирасида «Витесс» билан баҳсда клубдаги дебютини нишонлаши кутилмоқда.
Аввалроқ, «Тоттенҳэм» Контега йиллик 18,3 миллион евро маошли 2023 йилга қадар мўлжаллаган шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Лондон клуби сўнгги турда ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрагач, душанба куни клуб устози Нуну Эшпириту Санту истеъфога чиқарилганди.
«Шпорлар» АПЛ 10-туридан кейин 15 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Клуб сўнгги 4 ўйинида 3та мағлубиятни қабул қилиб олди. АПЛда эса сўнгги 7 ўйиндан 5тасида ютқазди.
Эслатиб ўтамиз, Конте бунгача «Ювентус», «Челси» ва «Интер» клубларида фаолият юритиб, Италия ва Англия чемпионлигини қўлга киритган.
Мавзуга оид
11:34 / 30.09.2024
Мадрид дербисида тўполон, «МЮ» йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари
13:45 / 08.04.2024
Туркияда антиқа финал, Шомуродов ғалабага ҳисса қўшди. Европада кун ўйинлари
12:16 / 04.02.2024
Хави яна ҳакамдан норози, АПЛда голлар ёмғири. Европада кун ўйинлари
15:34 / 11.12.2023