Фан-техника | 17:43 / 17.08.2016
12993
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги Gree компаниясининг Тошкентда илк конференцияси бўлиб ўтди

16 август куни пойтахтимизнинг Wyndham Tashkent меҳмонхонасида дунёда етакчи саналган маиший ва саноат техникалари ишлаб чиқарувчи Gree компаниясининг танатанали тадбири бўлиб ўтди.

Унда Gree компаниясининг ўзбекистонлик ва хитойлик вакиллари, истеъмолчилари, ҳамкор ва диллерлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, юртимиз бозорида ўз ўрнига эга бўлишга улгурган GREE компаниясининг ҳамкор ва диллерлари билан яқиндан танишиш ҳамда янгилари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўлди.

Тадбирнинг расмий қисми аввалида кечани очиб бериш учун сўз Gree компаниясини Президенти Дун Минчжуга тақдим этилди. Дун Минчжу Хитойдан тўғридан-тўғри видео мурожаат орқали йиғилганларга ҳамда Ўзбекистонлик ҳамкорларига йўлга қўйилган ҳамкорликдан мамнунияти ҳамда минатдорчилигини изҳор этиб, ҳамкорликнинг бардавом бўлишини тилади.

Тадбирда Gree компанияини Осиё ва Европа мамлакатлари буйича савдо департаменти бошлиғи жаноб Стив Жинг иштирок этди.

Шу ўринда қисқа вақт бўлишига қарамай компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан эришган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ ходим Хитойдаги Gree заводида, компаниянинг  халкаро тажрибага эга бўлган мутахассислари томонидан ўқитилиб, билим ва кўникмаларга эга бўлиб қайтишди, республиканинг барча нуқталарида дилерлик нуқталари ташкил этилди.

“Абу-сахий” ва “Флешка” савдо марказлари, шунингдек “Ғунча” марказларда компаниянинг фирма дуконлари ишга туширилди, компания таркибида «Сервис” ва “мижозларга хизмат курсатиш” марказлари ташкил этилди, ва у ерга етук мутахассислар жалб қилинди.

Бундан ташқари компания қошида, вилоят, бозор ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўлинмаси жорий қилинди.

Бугунги кунда компаниянниг фойдалашига жуда қулай бўлган gree.uz сайти ишга туширилди, у орқали фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган маҳсулотларни бевосита уйида туриб интернет сайт орқали сотиб олиш имкониятига эгалар.

Ушбу қисқа вақт давомида ҳамкорларни жалб қилиш мақсадида йирик савдо марказларида сотувчилар учун турли хил акциялар ўтказилди.

Истеъмолчилар учун катта масштабдаги акция ташкил килиниб, бозорларда «демо» нуқталар ўрнатилди, хамда «Facebook»даги компаниянинг фаол сахифаси оркали 10 мингдан ортиқ фойдаланувчи жалб қилинди.

Компания юқорида эришганлари билан чекланиб қолмайди, савдо ва хизмат курсатиш сифатини ошириш борасида барча саъй-ҳаракатларни босқичма-босқич амалга оширади ҳамда Gree заводида ишлаб чиқарилаётган янгидан янги техникаларни Ўзбекистон аҳолисига таклиф этиб боради.

Шунингдек, тадбир давомида омадли мижоз ва ҳамкорлар аниқланиб, улардан 12 нафарига Малайзияга икки кишилик йўлланмалар, бундан ташқари компаниянинг қимматбаҳо совғалари ва сертификатлари топширилди.

Тадбирнинг тантанали қисмида эса меҳмонлар дастурхон атрофида ўзбек эстрадасининг юлдузлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Ҳолиқов, Мавлуда Асалхўжаева, Райҳон Ғаниева ҳамда бошқа кўплаб санъаткорлар иштирокида гала-концерт томоша қилдилар.

Мавзуга оид