Жаҳон | 20:59 / 18.08.2016
9445
1 дақиқада ўқилади

Интернетда ИШИД белгисини жойлаштирган талаба йирик жаримага тортилди

Москва ҳарбий округ суди И.М. Сеченова номли Биринчи давлат тиббиёт университети талабаси Патимат Гаджиевани экстремизм ва терроризмни оммавий оқлашда айблаб 400 минг рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда суд ҳайъати аъзоси Михаил Кудашкин маълум қилган.

Гаджиева озод этилганидан сўнг, у қизга нисбатан енгил жазо қўлланилганлигини айтган.

«Кейинги сафар унга ҳеч ким раҳм қилмайди», — деб таъкидлаган Кудашкин.


Гаджиеванинг ўзи эса айбига иқрор бўлган.

«Мен жойлаштириш бўйича айбловни тан оламан, аммо мақсадим бўйича қўйилган айбловни тан олмайман. Чунки мақсадим умуман бошқача бўлган», — деб айтган у суд залида.

 

Мавзуга оид