Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда энди ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун ҳеч ким жазоланмайди
2025 йил май ойида «лайклар ва репостлар» учун жавобгарликни бекор қилиш ҳақидаги қонун Тожикистон президенти томонидан имзолангач, террорчилик ва экстремистик жиноятлар сони камайгани таъкидланмоқда.
Фото: AP
Тожикистонда террорчилик ва экстремистик жиноятлар сони камайди. Бу ҳақда 15 февраль куни бўлиб ўтган ҳисобот матбуот анжуманида бош прокурор Ҳабибулло Воҳидзода маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2025 йил якунларига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар сони 2024 йилга нисбатан 23 фоиздан кўпроққа ёки 314 тага камайган.
Бош прокурорнинг таъкидлашича, камайиш Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ижтимоий тармоқларда лайклар ва бошқа изоҳларни жойлаштиргани учун жиноий иш қўзғатмаслик тўғрисидаги кўрсатмасидан кейин мумкин бўлган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, тушунтириш ишлари кучайтирилган.
Қайд этилишича, экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга жиноятлари учун тегишли санкциялар қўлланилган 405 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон парламенти томонидан қабул қилинган ва қўллаб-қувватланган «лайклар ва репостлар» учун жавобгарликни бекор қилиш ҳақидаги қонун 2025 йил май ойида давлат раҳбари томонидан имзоланган эди. Мамлакат президентининг фикрича, айрим ҳокимият органлари фуқароларга нисбатан асоссиз равишда жиноий иш қўзғатган ва «бу амалиётга чек қўйиш керак» эди.
Аввалроқ Олий суд раиси Рустам Мирзозода интернетда «лайк» босган ва изоҳ қолдирган шахслар иши қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
18:04 / 12.02.2026
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
18:16 / 05.02.2026
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
18:01 / 04.02.2026