Ўзбекистон | 16:04 / 18.08.2016
4671
1 дақиқада ўқилади

Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

2016 йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Италия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Риккардо Манарани қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Элчининг икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси қайд этилди.

Ўзбекистондаги беш йиллик хизматини сарҳисоб қила туриб, элчи ўз масъулиятли вазифасини муваффақиятли бажариши ва элчихонанинг самарали фаолият кўрсатишига яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид