Спорт | 23:15 / 18.08.2016
16264
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016, бокс. Муроджон Аҳмадалиев бронза медалига сазовор бўлди

Рио Олимпиадасида 56 кг.ча бўлган вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Аҳмадалиев ярим финалда кубалик Робейси Рамиресга қарши рингга чиқди. Жанг 3:0 (29:28,29:28, 30:27) ҳисобида кубалик боксчи фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи бронза медалига эга чиқди. Ушбу медаль Ўзбекистон учун саккизинчиси бўлди: 2та олтин, битта кумуш, 5та бронза.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид