Жаҳон | 20:08 / 19.08.2016
5789
2 дақиқада ўқилади

Камбожа хорижликлар учун уч йиллик виза киритмоқда

Камбожа сентябрдан хорижлик фуқаролар учун янги виза тури – уч йиллик кўп марталик виза киритмоқда, деб хабар берди Камбожанинг Khmer Times интернет-портали.

Янги виза бўйича хорижликлар Камбожада уч йилгача чиқмасдан бўлишлари ёки шу муддат ичида кўп мароталаб кириб-чиқиб юришлари мумкин бўлади, деб Камбожа ташқи ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда нашр. 

"Янги виза бўйича сайёҳлар ва сармоячилар Камбожа ҳудудида уч йилгача бўлишлари ёки бу мамлакатга шу муддат ичида эркин кириб-чиқиб юришлари мумкин бўлади", деб айтилмоқда қироллик ташқи ишлар вазири берган баёнотда.  

Камбожа ҳукумати 2020 йилгача мамлакатга 7,5 млн хорижлик сайёҳ ва ишбилармонларни жалб қилмоқчи. Мақбул виза тартиби хорижликларни жалб қилиши мумкин бўлган омиллардан биридир. 

Бутун дунё давлатлари фуқаролари Камбожанинг уч йиллик визаларини 1 сентябрдан мамлакатнинг хориждаги элчихоналари ёки мамлакат аэропортларида келганларидан кейин олишлари мумкин бўлади. 

 

Мавзуга оид