Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Ўзбекистонга сув ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳа учун маблағ ажратади
Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида жорий йилнинг 16 август куни “Ўзбекистонда сув ресурсларини миллий бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси қишлов ва сув хўжалиги вазирлиги сайтида маълум қилинган.
Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилаётган, умумий қиймати 2,66 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур грант лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2016-2018 йиллар мобайнида амалга оширилади.
Лойиҳа тўртта: сув ресурларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш; сув хўжалиги ташкилотларининг институционал салоҳиятини ошириш; сув бўйича маълумотлар базасини яратишга кўмаклашиш; Шоҳимардонсой ҳавзасида аҳолини сел келиш хавфидан эртароқ огоҳ этувчи тизимни ўрнатиш йўналишларида амалга оширилади.
Ҳукуматлараро келишувни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Ҳамроев ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Тьерри Умбер имзолаган.
Мавзуга оид
10:31 / 31.05.2026
“Эркинликдан кўра тартиб устун бўлган”: MIT PhD дастурига 100 фоизлик грант ютган Муниса Жуманова ҳикояси
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
18:59 / 06.03.2026
Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 баробар оширилади
09:32 / 07.02.2026