Жамият | 14:27 / 19.08.2016
30247
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон брендлари нима учун ўз номларидан A, B ва O ҳарфларини олиб ташлашди

Жаҳоннинг энг йирик брендлари ва ҳаттоки баъзи шаҳарлар донорлик ҳамда қон етишмовчилиги муаммоларига диққатни қаратишга бағишланган халқаро акцияга қўшилиб, вақтинчалик ўз номларидан A, B, O ҳарфларини олиб ташлашди. Бу ҳақида  Mashable маълум қилди. 

#MissingType хештеги остида ўтаётган акцияни Британиянинг Engine Group PR-агентлиги Лондон қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўйлаб топди. У 16-21 август кунлари бўлиб ўтади, акцияга 21 давлат ҳамда дунёнинг энг йирик донорлик марказлари жалб қилинган.

Кампанияда иштирок этиш учун унинг муаллифлари қатнашчилардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз номларидан вақтинчалик A, B, O ҳарфларини (қон гуруҳларининг халқаро белгилари) олиб туришни сўрашган. 

Кампаниянинг расмий шиори: "А, О ва В'сиз биз ҳеч киммиз. Бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беринг".

Ушбу ҳаракатга йирик халқаро корпорациялар қўшилиб, ўз номлари ва логотипларидан шу уч ҳарфни олиб ташлашди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид