Жаҳон | 07:05 / 20.08.2016
12860
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея етакчисининг валюта жамғармаси бошқарувчиси Европада йирик миқдордаги пул билан йўқолиб қолди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг валюта жамғармаси бошқарувчиси Европада йирик миқдордаги пул билан йўқолиб қолди. Бу ҳақда Dong-A Ilbo газетасига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, йўқолиб қолган амалдор Шимолий Кореяда мамлакатнинг ҳукмрон партиясининг махфий 39-бўлимининг молиявий ишларини олиб борган. Баъзи маълумотларга кўра, ҳозирда у Европа давлатларидан бирида қолмоқда.    
 
Бошқа маълумотларга кўра эса у АҚШга қочиб кетмоқчи бўлган, бироқ уни у ерда қабул қилишмаган. 

Амалдорнинг ёнида қанча пул борлиги ҳам ноаниқ. ОАВда бу сумма бир неча миллиондан 400 млн долларгачани ташкил қилиши айтилмоқда. 

Аввалроқ бошқа бир Шимолий кореялик амалдор – Шимолий Кореянинг Лондондаги элчиси ёрдамчиси ўз оиласи билан Жанубий Кореяга қочиб ўтгани маълум қилинган.    

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид