Жаҳон | 15:20 / 21.08.2016
7002
2 дақиқада ўқилади

Сомалидаги шаҳар ҳокимияти биносига қилинган ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Сомалининг марказий қисмидаги Галькайо шаҳри ҳокимияти биносига худкуш томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

"Биз 15 кишининг ўлимини таслиқлаймиз. Улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам, хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бор", деган полиция вакили.

Бу ҳужум учун жавобгарликни "Аш-Шабоб" ташкилоти ўз зиммасига олган.

Маълум қилинишича, террорчи Пунтленд мухтор ҳудудидаги Галькайо шаҳри ҳокимияти биносида портловчи қурилмани ишга туширган. Ҳудудда 2 портлаш юз берган: аввалига юк машинаси портлаган, 1 дақиқа ўтиб яна бир енгил автомобиль портлатилган.

Сомалида фаолият кўрсатувчи "Аш-Шабоб" ("Ёш мужоҳидлар ҳаракати") "Ал-Қоида" билан яқин алоқаларга эга. Бу ташкилот ҳукуматга қарши қуролли ҳужумлар уюштиради, БМТнинг мамлакатдаги қароргоҳларига босқин қилади. Бу гуруҳ 2008 йилда АҚШнинг террористик гуруҳлар рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид