Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ёзги Олимпиадани ўтказиш имкониятидан маҳрум этилиши мумкин
АҚШнинг Лос-Анжелесда 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказишга аризаси рад этилиши мумкин. Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Халқаро Олимпия қўмитасида АҚШга қарши кайфиятлар кучаймоқда.
"Лос-Анжелес аризаси баъзи тўсиқларга учрашиши мумкин", деб айтди агентлик манбаси.
Таъкидланишича, бунга АҚШнинг россиялик спортчиларнинг Риодаги Олимпиададан четлатилиши билан боғлиқ можародаги роли сабаб бўлмоқда. Қўмитанинг кўплаб аъзоларининг фикрича, айнан АҚШ Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) ва бошқа ташкилотларнинг қарорига таъсир қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Олимпиадани ўтказишга, шунингдек, Рим, Будапешт ва Париж ҳам даъвогарлик қилмоқда. Ушбу масала бўйича қарор 2017 йил сентябрда ХОҚ томонидан қабул қилинади.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026