FT: Клинтон ўз жамғармасига қаратилган эътиборни ўзгартириш учун кескин чораларга қўл урмоқда
АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни «Кремлнинг қўғирчоғи» деб айблаш борабарида унинг Россия ва Хитой билан «қалин молиявий алоқаларга эга»лигини уқдирмоқда. Буларнинг бари, сайловчиларнинг эътиборини Клинтонлар жамғармаси фаолиятига қизиқишлардан чалғитиш мақсадида амалга оширилаяпти, деб ёзмоқда Financial Times.
Британия нашрига кўра, собиқ давлат котиби электрон мактубларининг навбатдаги қисми эълон қилингач ва июль ойида Ҳилларининг сайловолди кампанияси учун сарфлаган маблағи Трамп кўрсаткичидан икки марта кўплиги маълум бўлгач, Клинтон қароргоҳи Трампни танқид қилишни кучайтирган. Шу билан улар, сайловчиларнинг эътиборини бошқа нарсаларга чалғитишмоқда.
Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сиёсий рақиблар ўзларининг заиф томонини билиб олишган ва эндиликда улар ноябрь ойидаги сайлов кунигача айни ўша заиф нуқтага зарба беришда давом этади.
21-август куни Робби Мук Трамп «Кремль қўғирчоғи» деб атади. Бунга жавобан, миллиардер кампаниясининг янги менежери Келлани Конвей Клинтон хонимга унинг жамғармаси билан боғлиқ маш-машаларни эслатиб қўйди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
07:53 / 06.08.2024