Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги сув тошқинлари қурбонлари сони 40 нафарга етди
Ҳиндистоннинг марказий ва шарқий қисмида рўй берган сув тошқинлари туфайли камида 40 киши ҳалок бўлган. Эвакуация қилинганлар сони 100 минг нафардан ошган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар берди.
Бундан аввалги хабарларда 17 қурбон ҳақида айтилганди.

Кучли ёмғирлар бир неча кундан буён давом этмоқда. Кейинги икки кунда Ганга дарёси ва ирмоқлари қирғоқларидан тошган.
20 август куни Мадхья-Прадеш штатида уй қулаши оқибатида бир оиланинг олти аъзоси ҳалок бўлди. Яна олти киши қўшни Уттар-Прадеш штатидаги Мирзапур шаҳрида автомобилнинг ариққа тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Шу штатнинг Банорас шаҳрида яна уч киши қулаган уй остида қолиб кетди.
Ёмғирлар 20 уйнинг қулашига олиб келди, уч киши жароҳат олди. Табиий офатдан энг жиддий азият чеккан туманларда қутқарувчилар ишламоқда.
Мавзуга оид
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026