Қозоғистонда бир қатор терактлар олди олинди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари 18 августда Қозоғистон ҳудудида бир қатор терактларни амалга оширмоқчи бўлган радикал гуруҳ аъзоларини қўлга олди.
"18 августда Олмаота вилоятида Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан Қозоғистон ҳудудида бир қатор терактларни амалга оширмоқчи бўлган радикал гуруҳнинг 4 аъзосини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди", дейилмоқда хабарда.
Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароси бўлган террорчилар яшайдиган жой ва махсус яширин жойлардан уларга тегишли қўлбола портловчи қурилмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ва диний-экстремистик материаллар мусодара қилинган.
Террорчилар Миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари, полиция, ҳарбий қисмлар ва уларнинг ходимларига қарши қуролланган ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган. Шундан кейин улар одамлар гавжум бўладиган жойларда терактлар содир этиш ниятида бўлган. Маълум қилинишича, тезкор-қидирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024