Жамият | 15:41 / 23.08.2016
12294
1 дақиқада ўқилади

Филиппинлик балиқчи нархи 100 млн доллар турадиган марваридни 10 йил давомида асраб келди

Филиппинлик балиқчи бундан 10 йил муқаддам Палаван ороли қирғоқларидан нархи 100 млн доллар турадиган 34 килограммли марваридни топиб олди ва уни тумор сифатида 10 йил мобайнида уйида сақлади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, балиқчи марвариднинг нархи ҳақида уйида ёнғин чиқиб, Пуэрто-Принсес шаҳрининг туризм масалалари бўйича бошқармаси ходимлари келгачгина билди.

Ташкилот ходими Эйлин Синитии Амураонинг айтишича, марваридни геммология олимлари сертификатлашлари керак. Балиқчининг ўлжаси бугун омма эътиборига тақдим этилди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид