Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда балиқчи табиатга етказган зарар миллион долларга баҳоланди
Шаҳрисабз туманида балиқчи Танхоз дарёсидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 412 дона Амударё гул балиғи ва 6 дона оддий қорабалиқни ноқонуний овлаган. Табиатга етказилган зарар 12,7 млрд сўм ҳисобланган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ноқонуний балиқ овлаган шахс табиатга катта миқдорда зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз туманида рейд ўтказилган. Унда Ҳисор маҳалласида яшовчи Й.Қ. ноқонуний равишда Танхоз дарёсидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 412 дона Амударё гул балиғи (форел) ҳамда 6 дона оддий қорабалиқ овлагани аниқланган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 12 млрд 749 млн сўмдан ортиқни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўрилишини таъминлаш мақсадида вилоят прокуратурасига юборилган.
Аввалроқ Зангиота туманида балиқларни нобуд қилган корхонага 92 млн сўм компенсация ҳисобланганди.
Мавзуга оид
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
09:53 / 19.06.2026