Фан-техника | 16:56 / 23.08.2016
11829
2 дақиқада ўқилади

НАСА бедарак кетган станциясининг сигналини тутди

Американинг фазовий агентлиги НАСА STEREO-B фазовий қурилмаси билан алоқага чиқди. У, 22 ой муқаддам фазо кенгликларида ғойиб бўлганди, деб хабар қилмоқда агентлик сайти. 

Ўзаро ахборот алмашинуви шу йилнинг 21-августида амалга оширилган. НАСАнинг узоқ фазовий алоқа тармоғи ёрдамида йўқолган станция топилган. Ҳозирда STEREO-B станциясидан келаётган сигналлар барқарорлиги айтилмоқда. 

Узоқ танаффусдан кейинги илк радиоалоқа бир неча соат давом этган. Айни вақтда, муҳандислар қурилма тизимларининг ишлаш салоҳиятини баҳолаб, уларнинг илмий тадқиқотлар ўтказишга яроқлилигини ўрганмоқда. 

STEREO-B қурилмаси (STEREO-A билан бирга) НАСАнинг қуёш фаоллигини ўрганиш учун фазога учирилган станцияларидан биридир. 2006-йил 26-октябрида Delta II ракета ташувчиси ёрдамида фазога учирилган қурилмалар гелиомарказий орбитада парвоз қилмоқда. 2014-йил 1-октябрида STEREO-B 72 соат давомида Ерга кўринмайдиган ҳудудга ўтиб қолгач, алоқа узилган эди.  STEREO-A қурилмаси ҳозиргача ўз ишини давом эттирмоқда. 

STEREO-A ва STEREO-B қурилмаларининг 2016-йил августидаги ҳолати

 

Мавзуга оид