Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурия масаласида Россия ва Эроннинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда
Анқара Суриядаги ихтилофни тартибга солишда Москва ва Теҳроннинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан биргаликда берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.
"Биз Россия ва Эрон қўмагида Суриядаги ихтилофни ҳал қилмоқчимиз. Бизда икки вазифа бор: Суриянинг ҳудудий бирлигини сақлаб қолиш ва Сурия шимолида, Туркия жанубида курд тузилмасининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик. Туркия ҳеч қачон бунга чидаб туролмайди", деб айтди Йилдирим.
24 августда турк армияси коалиция самолётлари ёрдамида Суриянинг Жараблус шаҳрини ИШИД жангариларидан халос қилиш бўйича ҳарбий операцияни бошлади.
Сурия ҳукумати мамлакат чегарасини кесиб ўтган турк кучларини қоралаган. Сурия ташқи ишлар вазирлигида Сурия чегарасида террорчиликка қарши кураш мамлакат ҳукумати билан келишилган ҳолда олиб борилиши кераклиги таъкидланган.
"Сурия Туркия танклари ва бронетехникасининг чегарадан Жараблус шаҳри томон ўтганини қоралайди ва буни суверенитетнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблайди", дейилди Сурия ташқи ишлар вазирлигида.
Мавзуга оид
14:56
Эстония ТИВ раҳбари: “Агар Россия бостириб кирса, урушни РФ ҳудудига кўчирамиз”
12:27
“Россия ҳар 1 километр ерга 156 аскарнинг жонини тикмоқда” – Зеленский Мюнхенда нималар деди?
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
14:21 / 14.02.2026