Light | 16:04 / 25.08.2016
21481
3 дақиқада ўқилади

China shashlik ресторанлар тармоғи: янги шаклнинг янгича таъми

Янги ғояларнинг туғилиши ўз эгасига маълум бир фойда келтирса, шу билан бирга жамият тараққиётига ҳам ўз ўрнида ҳисса қўшади. Жаҳондаги кўзга кўринган бизнесмен ва тадбиркорларнинг маслаҳати ва ёки фикрларига қулоқ тутилса, уларнинг аксариятида ғоя энг қиммат маҳсулот эканлигига амин бўлинади.

Тошкент шаҳрида China shashlik ресторан тармоқларининг пайдо бўлганига кўп бўлмади. Бошида Тошкент шаҳрининг “Ганга” мавзесида унинг шохобчаси иш бошлади. Аммо у ердаги мижозларнинг кўплигини кўриб, ушбу ресторанни ташкил этиш ғояси ўз ўрнида амалга оширилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Хўш, нега? Пойтахтимизда кафе ва ресторанлар сони кўп, аммо мижоз айнан China shashlik’ни танлаб келмоқда. Бунга сабаб нимада?

Ёш тадбиркор Маҳмудов Нодирнинг ғояси асосида Ўзбекистонда илк бор China shashlik ресторанлар тармоғига асос солинди. Ушбу ресторан томонидан тайёрланадиган ва мижозга таклиф этиладиган таом ва егуликлар Хитой миллий таомчилиги анъаналарига асосланади. Номи билан айтиб берилаётгандек, бу ердаги шашликлар хали учратилмаган маза ва таъмга, шу билан бирга, нархга эга.

Бир жиҳати ҳайратланарли. Барчамизга маълумки, сифатли маҳсулот ҳар доим қиммат бўлади. Худди шундай кафе ва ресторан тармоқларидаги хизмат кўрсатишнинг сифатлиги ва таклиф қилинадиган таомнинг мазалиги унинг қийматига таъсир ўтказади, нархини юқори қилади. Аммо China shashlik ресторанлари тармоғидаги шашлик маҳсулотлари ўта мазали, юқори малака асосида тайёрланган ва шу билан бирга ўта чўнтакбоп ҳам. Бундай мутносибликка ғоя муаллифи эришган.

“Келажакдаги режаларимиздан бири China shashlik ресторанлар тармоғини кенгайтириш. Айни кунларда пойтахтимиздаги бир қатор супермаркет ва гипермаркетларда ушбу ресторан шохобчаларини ишга туширишни мўлжаллаганмиз. Буларнинг бари мижозлар талаби ва таклифидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда”, - деди China shashlik ресторанлар тармоғи асосичиси Маҳмудов Нодир.

Халиқимизда тиллага тенг бир гап бор. “Минг бор эшитгандан кўра, бир бор кўрган афзал”, деган. Бу ернинг шашликларидан истеъмол қилган ҳар бир мижоз, албатта, яна шу ерни танлайди.

Манзил: "Ганга" мавзеси
Тел: (93) 377-44-77

Мавзуга оид