20:45 / 25.08.2016
5645

Кувайт олимпия қўмитаси ва футбол федерацияси раҳбарияти истеъфога чиқарилди

Кувайт ҳукумати миллий олимпия қўмитаси директорлари кенгаши ҳамда мамлакат футбол федерацияси раҳбариятини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Франс Пресс хабар берган.

2015 йилнинг октябрида ХОК ижроия қўмитаси Кувайт Миллий олимпия қўмитасини Кувайтда спорт ишларига давлат томонидан ҳаддан ортиқ даражада аралашув мавжудлиги учун четлатганди. Натижада кувайтлик спортчиларнинг бир қисми Рио-де-Жанейро олимпиадасида Халқаро олимпия қўмитаси байроғи остида иштирок этди.

Май ойида ФИФА ҳам Кувайт футбол федерациясини юқорида келтирилган сабабга кўра четлатганди.

Top