Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий осиёликлар Москвадаги 75 фоиз зўравонликни амалга оширмоқдалар
Москва ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Михаил Трубниковнинг таъкидлашича, Москвада амалга оширилаётган зўравонликларнинг 75 фоизини Марказий осиёликлар амалга оширмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Трубников бу ҳақда "Аёлларга нисбатан зўравонлик профилактикаси ва унга қарши курашиш" мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди. Унинг айтишича, 90 фоиз жиноятчилар Марказий Осиё давлатлари: Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлардир.
"Агар қуруқ статистикани олсак, ўтган йилга нисбатан жиноятлар камайган. Бироқ бу ерда ушбу жиноят тури ҳақида ҳар доим ҳам хабар берилмаслигини назарда тутиш керак. Кўп ҳолларда зўравонликка учраган аёллар бу ҳақда деярли хабар бермайдилар", деб айтди Трубников.
Трубниковнинг таъкидлашича, зўравонлик ҳолатларининг камайишига асосий омиллардан бири муҳожирларнинг ўз юртларига қайтиб кетишлари бўлмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
11:30 / 11.06.2026