Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
World Population Review таҳлилий портали аҳоли жон бошига алкогол истеъмолининг янгиланган глобал рейтингини эълон қилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб, қўшниларини сезиларли даражада ортда қолдирди.
Қозоғистон глобал рўйхатнинг ўртасида жойлашган бўлиб, Камбоджа ва Зимбабве билан бир қаторни бўлишиб, йилига киши бошига 5,4 литр соф спирт кўрсаткичи билан 83-ўринни эгаллади.
Марказий Осиё минтақаси миқёсида Қозоғистон мутлақ етакчи бўлиб чиқди.
-
Қозоғистон - 5,4 литр (дунёда 83-ўрин);
-
Қирғизистон - 3,9 литр (дунёда 101-ўрин);
-
Туркманистон - 3 литр (дунёда 119-ўрин);
-
Ўзбекистон - 2,1 литр (дунёда 132-ўрин);
-
Тожикистон - 0,7 литр (дунёда 154-ўрин).
Энг паст кўрсаткичлар (абсолют нолга яқин — йилига 0,1 литр) бир қатор мусулмон мамлакатларида — Қувайт, Эрон, Сурия ва Покистонда қайд этилган.
Алкогол истеъмоли бўйича дунёда етакчи деб Руминия тан олинган - 15 ёшдан ошган ҳар бир кишига йилига рекорд даражадаги 17,1 литр соф спирт тўғри келади.
Мавзуга оид
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
11:30 / 11.06.2026