Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида Cobalt русумли йўналишсиз такси автомобили ёниб кетди
“Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида мудҳиш йўл-транспорти ҳақида пост қолдирилди. Унда 25 август куни Тошкент шаҳри Паркент бозори яқинидаги ҳудудда Сobalt русумли йўналишсиз такси автомобили аянчли тарзда ёна бошлаганига гувоҳ бўлиш мумкин. Гуруҳ фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, такси ичида ҳеч ким бўлмаган.

Изоҳ тарзида қолдирилган видеода ўт ўчирувчилар ёнғинни ўз вақтида бартараф этганини кўриш мумкин. Сobalt автомобили эса ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрган.

Воқеа тафсилотлари ҳақида бошқа маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026