Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 июн кунги қарори билан, шаҳарда 2026 йил 15 сентябрга қадар амал қиладиган ёнғинга қарши алоҳида режим жорий этилди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Мухтор Муҳиддиновга ташкилот ва корхона раҳбарларининг ёнғинга қарши профилактика йўналишида шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

Бозорлар ва кафе-ресторанлар

Алоҳида режим доирасида бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида таом тайёрлаш мақсадида маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Умумий овқатланиш шохобчаларига қонунчилик талабларига зид равишда табиий газ тармоқлари ва тизимларининг киритилиши қатъиян тақиқланади ҳамда бу борада назорат кучайтирилади.

Бозорлар, савдо ва кўнгилочар мажмуалар ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи трансформаторлар, электр тақсимлаш қутилари, сим ва кабелларнинг амалдаги истеъмол қувватига мувофиқлиги ҳамда хавфсизлик қоидаларига жавоб бериши тўлиқ ўрганилади.

Ўрганиш давомида кабел-сим маҳсулотлари лаборатория синовларидан ўтказилади, шунингдек, узоқ муддат фойдаланилганлиги сабабли изоляция қатлами эскирган ва шикастланган сим ҳамда кабелларни янгисига алмаштириш чоралари кўрилади.

Ёнилғи қуйиш шохобчалари

Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ, АГТКШ, АГКШ) қонуний текширувлар ўтказилади.

Айниқса, пропан ва бензин қуйиш шохобчаларида ҳаво ҳарорати юқори бўлган куннинг иссиқ вақтида (соат 11:00дан 17:00га қадар) катта сиғимли транспорт воситаларида ёқилғи ташиш ҳамда шохобчанинг ер ости ҳамда ер усти сиғимларига ёқилғи қуйиш ва тўкиш