27 июн куни соат 19:00 ларда Фарғона шаҳридаги АГТКШ ҳудудида автобус том қисмига ўрнатилган газ баллонларига газ тўлдириш вақтида газ баллонларидан бирида ёрилиш пайдо бўлган.
Вилоят ФВБнинг хабарига кўра, ёрилиш натижасида ёнғин содир бўлмаган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда тегишли хизмат вакиллари чиққан.
Ёрилиш сабаби ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқланмоқда.











