Вьетнамлик аёл суғурта пули олиш учун қўл-оёғини кестирди
Вьетнамлик аёл суғурта тўловларини олиш учун оёғининг кафти ва қўлининг бир қисмини кесишни дўстига буюртма қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар ёзган.
Қайд этилишича, исми Лай Три бўлган ушбу 30 ёшли фирибгар аёл ўз қўл-оёғини кесгани учун танишига 2,2 минг доллар тўлаган.
У суғурта компаниясидан 152 минг доллар миқдорида товон пули олишга умид қилиб, дўсти Доан Ван билан тил бириктирган.
Ушбу аёл май ойида у поезд остига тушиб, жабрланганлигини маълум қилган эди. Унинг аъзоларини кесган шериги ўзини тасодифий гувоҳга чиқариб, тез ёрдамга қўнғироқ қилган. У Ханойдаги темир йўлдан яраланган аёлни топиб олганлигини маълум қилган.
Бироқ энди аёллар ўз қилмишларига иқрор бўлишди.
"2,2 минг долларни йўқотиш, чап қўл ва чап оёқнинг учдан бир қисмидан маҳрум бўлиш. Энди эса қамоқ хавфи. Ҳеч қандай фойдасиз", дея бу хабарга изоҳ қолдирган интернет фойдаланувчиларидан бири.
Аёл омадсиз бизнес юритганлиги ва пулга муҳтож бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Полиция ҳозирча аёл ва унинг шеригига нисбатан айблов эълон қилиш ҳақида якуний қарорга келгани йўқ.
Қайд этилишича, Вьетнамда бу шаклдаги фирибгарлик тез-тез учраб туради.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
18:30 / 23.05.2023
«Генерал асирни ўлдирди, мен фотоаппаратим билан генерални ўлдирдим» – Вьетнам урушининг шафқатсизликлари тасвирланган сурат тарихи
11:11 / 23.03.2023