Жаҳон | 09:34 / 05.08.2024
2493
1 дақиқада ўқилади
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
То Лам собиқ президентнинг «инқилобий ютуқларига содиқ қолишга» ваъда берди.
Виетнам Коммунистик партияси (ВКП) Марказий қўмитасининг пленумида Виетнам Социалистик Республикаси Президенти То Лам ВКП Марказий қўмитасининг янги бош котиби этиб сайланди.
Лам айтишича, унинг лавозимга киришишидаги энг муҳим вазифа «партия етакчилигини таъминлашнинг шошилинч зарурати».
У собиқ президент ва бош котиб Нгуен Фу Чонгнинг «инқилобий ютуқларини мерос қилиб олишга ва уларга риоя қилишга» ваъда берди. Ламнинг президент сифатида қолиши ёки қолмаслиги номаълум.
Кўп йиллар давомида ВКП бош котиби лавозимида ишлаган Нгуен Фу Чонг 19 июл куни вафот этди.
Мавзуга оид
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
18:30 / 23.05.2023
«Генерал асирни ўлдирди, мен фотоаппаратим билан генерални ўлдирдим» – Вьетнам урушининг шафқатсизликлари тасвирланган сурат тарихи
11:11 / 23.03.2023
Ўзбекистон ва Вьетнам Тошкент вилоятида йирик завод қуришни режалаштирмоқда
19:18 / 22.03.2023