LG SIGNATURE IFA 2016 кўргазмасида Европа дебютини амалга оширмоқда
LG SIGNATURE маҳсулотлари бетакрор меъморчилик обидаларида ажойиб санъат дурдоналари сифатида намойиш этилди.
СЕУЛ, 2016 йилнинг 26 августи – LG Electronics компанияси Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2016 кўргазмасида Европа истеъмолчиларига ўзининг LG SIGNATURE деб аталган премиум-брендини тақдим қилади. “Мавжудлик Санъати” галереяси Messe Berlin кўргазма мажмуаси ҳудудида LG SIGNATURE дизайни фалсафаси ва ўз маҳсулотларининг юксак сифати ҳамда нафосат ғояларини намойиш қилади.
LG SIGNATURE брендини Европада бетакрор ва ноанъанавий тарзда намойиш этиш учун LG компанияси машҳур мусаввирлар ҳамда меъморлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишди. Маҳсулотларга фон сифатида хизмат қилувчи санъат намуналари компаниянинг Лондонда қарор топган Жейсон Брюжес жамоаси билан ҳамкорлиги натижасидир.
Жейсон Брюжес студияси инновацион инсталляциялар ва тадбирларни ташкиллаштириш борасида бутун дунёга танилган. Студия LG SIGNATURE маҳсулоти учун эстетик ва жисмоний метафоралар яратди. Жейсон Брюжес студияси ўз тажрибасига таянган ҳолда ёритиш, ҳаракат ва товуш томонидан LG SIGNATURE’нинг ҳар бир маҳсулотига муносиб ҳаяжонли ва динамик муҳит яратди.
“LG SIGNATURE ҳар бир лойиҳанинг моҳиятини кўрсатиб бериш ғоясини илгари сурган, шундай экан, бу коллекциянинг Европадаги дебюти бадиий муҳитда ўтаётганлиги мантиққа жавоб беради”, - деди LG Electronics глобал маркетинг бошқаруви аъзоси Брайан На. “Премиум-брендимизни Европада намойиш қилишда ана шундай бетакрор муҳитда тажрибали рассом Жейсон Брюжес ижод маҳсулларидан фон сифатида фойдаланишга муваффақ бўлаётганимиздан ғоятда хурсандмиз”.
Брюжес студиясининг инсталляциялари кўргазмада бадиий кайфият уйғотади, бу эса LG SIGNATURE’нинг ҳаётдан энг яхшисини олиб ўрганган истеъмолчилар нозик дидига урғу беришидан далолат беради. LG SIGNATURE галереяси боғда 1 375 квадрат метр майдонни эгаллайди, павильонда 18та Messe Berlin кўргазма мажмуаси бўлиб, улар IFA кўргазмасига ташриф буюрган меҳмонлар учун очиқдир.
«Ушбу арт-лойиҳа устида ишлаш менга катта завқ бағишлади, чунки мен маҳсулотларнинг минимализми, шунингдек феномен ва асосий моҳиятидан илҳомландим», - деди Брюжес. «Умид қиламанки, ҳар бир маҳсулотнинг талқини учун вақт доирасидан ташқаридаги эстетик жиҳатлардан фойдаланиб, биз бу ажойиб қурилмаларнинг бадиий сифатларини истеъмолчиларга етказиб бера олдик».
LG’нинг энг янги ва энг премиум брендига доир тафсилотлардан бохабар бўлиш учун www.LGSIGNATURE.com сайтига ташриф буюринг.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022