Жаҳон | 15:23 / 26.08.2016
6112
1 дақиқада ўқилади

Сомалида жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди

Сомали пойтахти Могадишодаги ресторанлардан бирига “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи ҳужум қилди ва бунинг оқибатида қурбон бўлганлар сони 10 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ қурбон бўлганлар сони олти киши эканлиги айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сомали пойтахтининг Лидо пляжидаги ресторан ёнида машина портлаган ва шундан сўнг отишма бошланган эди.

Мавзуга оид