Жамият | 20:09 / 26.08.2016
9952
2 дақиқада ўқилади

Шовотлик гиёҳванд жиноятчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинди

Шовотлик Қаҳрамоннинг (исмлар ўзгартирилган) гиёҳвандликка берилгани сабаб оилавий аҳволи танг даражага келиб қолди. Яқинлари ва қариндош уруғлари узоқроқ юртга кетса, балки бу балодан қутулар, деган ниятда уни Россияга ишлашга юборишди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Нижний Новгород шаҳрига етиб келган Қаҳрамон ҳалол меҳнат қилиб пул топиш ўрнига ўзига ўхшаган гиёҳвандларни излай бошлади. Тожикистонлик “Хўжа” лақабли шахс унга рўбарў келиб қолди. Гиёҳвандлик олди-сотдиси билан шуғулланаётган бу кимса Қаҳрамонни ўзининг шеригига айлантирди.

Бундан хабар топган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари дарҳол уни қўлга олди. Хуллас, у суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинди.

Жазони ўтаб бўлган Қаҳрамон Хоразмга қайтди. Аммо ўз ишини яна давом эттираверди. Кунлардан бир кун унга Хўжа қўнғироқ қилди ва Фарида исмли аёлдан гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олишини илтимос қилди. Қаҳрамон конфет қоғозларига ўралган наркотик моддани аёлдан қабул қилиб олади. 

У бу моддаларни таниши Тўлқинга сотиб, бир қисмини икколови истеъмол қилиши арафасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қаҳрамон умрининг яна узоқ йилларини панжара ортида ўтказадиган бўлди.

Мавзуга оид