Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Ўзбекистонда 155 мингдан ортиқ жиноят қайд этилди
Бу ҳар 100 минг аҳолига 412,9 та жиноят тўғри келади дегани.
Жиноятларнинг ярмига яқини ахборот технологиялари орқали содир этилган.
Ўтган йили:
- 9 921 нафар қидирувдаги шахс ушланган;
- 600 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилган;
- 4 034 та маҳаллада жиноят бўлмаган.
Қайси ҳудудлар “етакчи”?
100 минг аҳолига нисбатан жиноят кўрсаткичи юқори ҳудудлар – Тошкент шаҳри (942,6 та), Тошкент вилояти (544 та), Навоий вилояти (449,6 та) ва Сирдарё вилояти (440,3 та).
Наркожиноятлар бўйича:
- 15 412 та жиноят аниқланган;
- 3 тонна 775 кг гиёҳванд модда мусодара қилинган;
- 15 та нарколаборатория фош этилган.
Ёшлар жинояти:
2025 йилда ёшлар томонидан 13 639 та жиноят содир қилинган.
Ўтган йили вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилган. Бу ҳақда аввалроқ Криминология тадқиқот институти маълум қилганди.
Шундай қотилликлардан бири – Қўқон шаҳрида 17 ёшли Хуршид Ҳайдаровнинг ўлими билан боғлиқ жиноят тафсилоти Kun.uz суриштирувида ёритилганди.
Сенат қўмитаси йиғилиш ўтказди
Бу рақамлар Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида айтиб ўтилди. Унда Ички ишлар вазирлигининг 2025 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.
Қайд этилишича, 2025 йилда республика бўйича 155 002 та жиноят рўйхатга олинган. Ўтган йили олди олиниши мумкин бўлган, лекин содир этилган жиноятларнинг 36 421 таси фош этилган. Криминоген вазият таҳлилига кўра, маҳаллаларнинг 44,8 фоизи “яшил”, 47,9 фоизи “сариқ” ва 7,4 фоизи “қизил” тоифага киритилган.
Мавзуга оид
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
12:49 / 02.01.2026
Тошкентда ерости йўлида телефон олиб қочган шахс ушланди
14:56 / 17.12.2025
Олий суд: 273-модда билан судланганлар сони 2,8 мингдан ошди
13:11 / 08.11.2025