Жаҳон | 08:32 / 27.08.2016
6768
1 дақиқада ўқилади

Керри: АҚШ курдларнинг мустақиллигини қўллаб-қувватламайди


АҚШ Суриянинг яхлит бўлиб қолиши тарафдори ва курдларнинг мустақиллигини қўллаб-қувватламайди, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

"Биз яхлит Сурия тарафдоримиз. Биз курдларнинг мустақиллигини қўллаб-қувватламаймиз. Баъзи курд элементлари билан иш жуда чекланган асосда олиб борилди", деб айтди Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Женевадаги музокаралари якунларига кўра журналистларга.

Сергей Лавров ўз навбатида курдлар Сурия давлатининг бир қисми бўлиб қолишлари кераклигини айтди.

"Биз америкалик ҳамкасбларимиз билан Суриядаги барча томонлар иштирок этиши керак бўлган сиёсий жараённи тезлик билан бошлаш зарурлигига келишиб олдик. Курдлар бу жараёнда тўлақонли тақдим қилинишлари керак, улар Сурия давлати ва муаммолар ечимининг бир қисми бўлиб қолишлари лозим", деб айтди Лавров.

 

Мавзуга оид